Линклар

Туркия Бош вазири Ражап Тойиб Эрдўғон таниқли ёзувчи Ўрхон Памукнинг сўз эркинлиги ҳуқуқини ҳимоя қилди.


Аммо у Памук устидан бошланган маҳкама хусусидаги Европа Иттифоқи танқидини рад этди. Памук феврал ойида Швейцария газетасига берган интервюсида 90 йил олдин Туркияда тахминан бир миллион арман ва охирги 20 йил ичида бир неча ўн минг курд ўлдирилгани ҳақида гапиришга Туркияда ҳеч ким журъат эта олмайди, деган.
Шу гапи учун Памук “туркийликни ҳақорат қилганлик”да айбланмоқда.
Эрдўғон Европа Иттифоқи Ўрхон Памук иши юзасидан маҳкамасига босим ўтказишга уринаётганини айтди.
Европа Иттифоқининг кенгайиш масалалари бўйича мутасаддиси Олли Рен пайшанба куни Ўрхон Памук иши Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши билан бевосита алоқадор бўлиши тўғрисида Анқара расмийларини огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG