Линклар

Афғонистон пойтахти Кобулдан 100 километр жанубда жойлашган Чарх шаҳрида юзлаб одам норозилик намойиши ўтказди.


Гувоҳларга кўра, тартиб ўрнатиш пайтида полиция икки одамни отиб ўлдирган. Маҳаллий полиция вакили Абдул Расул норозилик намойиши полиция идораси жойлашган бино атрофида бўлгани ҳамда баъзи намойишчилар полиция идорасига ўқ узганини тасдиқлади. Расулга кўра, полиция ходимлари ҳавога огоҳлантирувчи ўт очган. Айни пайтда, икки одам отиб ўлдирилгани даъвоси юзасида текширув ўтказилмоқда. Норозилик келиб чиқиши сабаби ҳозирча аниқ эмас.
XS
SM
MD
LG