Линклар

Афғонистоннинг демократик йўл орқали сайланган янги парламентининг биринчи сессияси очилишида АҚШ вице президенти Дик Чейни иштирок этади.


АҚШ вице президенти идораси матбуот хизматига кўра, Чейни душанба куни Кобулга боради. Сафари давомида Чейни президент Ҳамид Карзай ва Афғонистонда хизмат қилаётган АҚШ ҳарбийлари билан учрашади.
Шунингдек, АҚШ вице президенти Покистонга бориб 8 октябр куни рўй берган кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган жойларни қайта тиклаш ишлари билан танишади. Чейни президент Парвез Мушарраф билан музокара олиб боришни режалаштирган.
АҚШ вице президенти Саудия Арабистони, Миср ва Оммонга ҳам ташриф буюриб шу давлатлар раҳбарлари билан музокара олиб боради.
XS
SM
MD
LG