Линклар

Гонконгда Жаҳон савдо ташкилоти йиғилиши бўлиб ўтмоқда.


Йиғилиш қатнашчилари глобал савдо юзасидан якшанба куни келишувга эришиш учун қизғин музокара олиб бормоқда.
Айни пайтда, глобаллашув жараёнига қарши бўлган одамлар учрашув ўтаётган бино ташқарисида норозилик намойиши ўтказди.
Намойишчилар “Жаҳон савдо ташкилоти ҳеч кимга керак эмас”, каби шиорлар кўтариб, йиғилиш ўтаётган бино сари юриш қилдилар. Гонконг полицияси музокаралар бораётган бинога ёриб киришга уринган юзлаб намойишчини тўхтатиш учун уларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув сепадиган қурол ишлатди.
Хабарларга кўра, тўқнашув пайтида 50 одам, жумладан беш полиция ходими ҳам жароҳатларган, 900 одам хибсга олинган.
XS
SM
MD
LG