Линклар

Ироқ суннийларининг энг йирик сиёсий уюшмаси шу ҳафтада парламент сайлови ўтказилганини қўллаб-қувватлади.


Ироқдаги суннийлар партияларидан бирининг раҳбари Аднан ал-Дулайми Бағдодда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сайловлар муваффақиятли бўлганини айтди: “Бизнинг партия ва уюшма муваффақиятга эришгани ёки мағлубиятга учраганидан қатъий назар сайлов жараёни бўлиб ўтди. Худога шукурки, дунёнинг бошқа жойларида бўлаётгани каби бизнинг мамлакатда ўтказилган сайловда зўравонлик ҳоллари содир этилмади. Рўй берган икки ёки уч воқеа эса тартибсизлик, зўравонлик ва одам ўлдирилиши давом этаётган бизнинг мамлакат учун ҳеч нарсани англатмайди”.
Ироқ Бош вазири Иброҳим Ал-Жафари араб суннийларини Ироқ янги парламентда шиалар билан бирга ишлашга чақирди.
АҚШнинг Ироқдаги элчиси Залмай Халилзод ва Ироқдаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жорж Кейси қўшма баёнот эълон қилди. Унда АҚШ расмийлари ироқликларни парламент сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.
XS
SM
MD
LG