Линклар

Канададан салом! Исмат Ҳушев.


Канададан салом!

Бугун “Озодлик”дан келди бир ҳабар,
Олис диёрларга парвоз қилибсиз.
Энди ортга қолди барча ҳавф ҳатар,
Энди тинч юртни Ватан билибсиз...

Ота-она билан дўсту-биродар,
Кўзда ёши билан кузатиб қолди.
Тошкент ва Фарғона Бишкекка қадар,
Кетма деб қўлларин узатиб қолди.

Қай юрт Сизни “Қизим” деб билса агар,
Унга ўзбеклардан раҳматлар бўлсин.
Сиздек фарзандини қилса дарбадар,
Бундай ҳукуматга лаънатлар бўлсин!

Менинг ҳам дилимга чексиз бир қадар,
Мен ҳам ўз юртига сиғмаган жонман.
Лекин бошқалардан фарқли бир қадар –
Зулмни қўллаган сиёсатдонман.

Горбачёв берган бизга бу раҳбар,
Ҳалол деб ишониб ҳато қилдим.
Унга эргашгандан халқ кўрмас деб зарар,
Олий минбарлардан садолар қилдим.

Пойимда гуллардан ясаб гулчамбар,
Бош муҳаррир қилса бўлиб маҳлиё.
Ҳудбин, амалпараст ҳамда нокамтар,
Ҳиссиз яшаганим айбиммикан ё...

Бугун Канадада бенур, бесамар
Ўтган кунларимни олурман ёдга.
Ажаб, ёшим қирқдан ошиб бу сафар,
Бошқача кўз билан боқдим ҳаётга.

Отиб ташланганда шўрлик Андижон,
Кўзларимни очди чинқирган руҳлар.
Ва шунда илк бора келтирдим имон,
Давлатни бошқарур қонхўр гуруҳлар.

Ҳалқим кўзларингни очмасанг бугун,
Давом этаверар бу қонли фиғон.
“ЭРК”, “БИРЛИК”, “ДЕҲҚОН” ҳам, “ҚУЁШ” ҳам
тутқин,
Ҳориж ва ҳибсда юрт Ўзбекистон.

Бошимга инқилоб қачон келгай деб,
Умринг ўтаверар маҳшарга қадар.
Ўзингга муносиб подшоҳ бўлгай деб,
Ёзиб қўйган экан ҳатто Пайғамбар.

Ҳали шаҳидларнинг арвоҳи уриб,
Чил-парчин бўлади не-не давлатлар.
Ҳали маҳкамангда тиз чўкиб туриб,
Кечирим сўрайди соҳта-сумбатлар.

Ҳали ”Озодликдан” келгай ҳушҳабар:
- Халқинг озод бўлди устозингдан, деб
Мен ҳам жавоб қилай шодон, музаффар:
- Ўзим ўргилайин овозингдан, деб...

Юртим, янги йилда яҳши ният қил,
Не баҳт, насиб этса сен кутган байрам.
Сен озод бўлганда шуни яҳши бил,
Олис Канададан бораман мен ҳам!


Исмат Ҳушев. (КАНАДА)
XS
SM
MD
LG