Линклар

logo-print

Россия пойтаҳти Москвада ниҳоят аксил фашист митинги бўлиб утди


Басира Шу йилнинг 4 ноябрь куни Москвада миллатчилар марши бўлиб утган эди. Антифашистлар маршига бир ярим ой давомида Москва ҳукумати руҳсат бермаётган эди.

Антифашист юриши “Вставай страна огромная” (“Буюк юрт кузғол”), “Муқаддас уруш” каби машҳур совет қушиғи остида бошланди.
Антифашист марши қатнашчилари ўз партияларининг байроқлари, Россия давлат байроғи ва турли шиорлар билан қатнашишди. Шиорларда “Москвани фашистларга бериб қўймаймиз!”, “Фашизм ўтмайди!”, “Нацизм-ҳукумат оҳури” дея битилган эди.
Митингни “Да!” ҳаракатининг етакчиси Мария Гайдар очди.

“Фашизмдан 40 миллиондан ортиқ одам нобуд булган. Энг даҳшатлиси шу ўлганларнинг неваралари, эваралари бугун кўчаларга фашист байроқлари остида чиқишмоқда”, - деди Мария Гайдар.

“Янги фашистлар бизни оккупация қилишмоқда. Бу касаллик. Касаллик билан курашиш керак. Ундан олдин эса касалликка ташҳис қўйиш керак”, - деди ўз чиқишида “Ўнг кучлар” партияси етакчиси Никита Белых.

“Яблоко” партияси етакчиси Григорий Явлинский Россия учун фашизм уч карра иснод эканлигини айтди.

“Бизнинг мамлакат учун фашизм уч карра иснод. Чунки бизнинг мамлакатимиз фашизмни туҳтатди. Бизнинг мамлакатимиз фашизмдан бутун Европани, ярим дунёни озод этди. Ва бу, мамлакатда фашизмга қарши кураш, бу сўз эркинлиги учун, инсон қадр қиммати учун кураш!” - деди Григорий Явлинский.

Григорий Явлинскийга кoра, Россияда фашизм билан кураш бу Конституция ва Россия қонунларига амал қилишдир.

Сиёсатчи Гарри Каспаров ҳукумат бугун фашистлар билан уйнашаётганини таъкидлаб мана бундай деди.

“Ҳукумат уларни, яъни фашистлардан Россия демократиясини буткул барбод этиш учун фойдаланаяпти. Бизни фақат фашистлар ва чекистлар орасидан танлаш мумкин дея ишонтиришмоқчи. Бу биз учун танлов эмас”, - деди Гарри Каспаров.

Маълумотларга кўра, Москвадаги антифашист маршида бир мингдан уч мингга яқин одам иштирок этган. Мазкур юриш “Ўнг кучлар иттифоки”, “Яблоко” партияси, “Бирлашган фуқаровий фронти” томонидан ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Москвада миллатчилик руҳидаги марш бўлиб утган эди. Бу тадбир ташкилотчилари ўзларини “Ўнглар юриши” дея аташган. Унинг қатнашчилари орасида тақирбошлар, неофашистлар бўлган эди. Бугунги антифашист марши 4 ноябрь кунги тадбирга жавобан қилинди. Шу пайтга қадар антифашист маршини ўтказишга Москва ҳукумати руҳсат бермаётган эди.
XS
SM
MD
LG