Линклар

logo-print

Исроил Президенти Моше Катсав Европа Иттифоқини Эрон ядровий дастурлари бўйича музокараларда “қатъиятсизлик ва заифлик” қилаётганликда айблади.


Президент Катсав мухбирларга берган баёнотида Теҳрон Европанинг қатъиятсизлигидан оммавий қирғин қуролини қўлга киртишда фойдаланётганини таъкидлади.
Исроил расмийиси келаси ҳафта Эрон билан Британия, Франция ва Германия ўртасидаги музокаралар бошланишидан олдин айни баёнот билан чиқиш қилди.
Сўнгги бир неча ҳафта ичида Исроил ва Эрон ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб бормоқда. Бунга Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг Исроилга қарши баёнотлари сабаб бўлди.
Хусусан, Аҳмадийнажоднинг Иккинчи жаҳон уруш пайтида Европада яҳудийларнинг оммавий тарзда қирилгани ҳақидаги фактлар “уйдирма” экани борасидаги баёнотлари халқаро ҳамжамиятнинг кескин танқидига учради.
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳамид Ризо Осифий Европа Иттифоқини Теҳроннинг бу масала бўйича нуқтаи назарига нисбатан тоқатсизлик билан ёндашаётганликда айблади.
Осифийга кўра, Европа Иттифоқининг бу борадаги позицияси Исроилни кўр-кўрона қўллаб қувватлаш сиёсати натижасидир.
XS
SM
MD
LG