Линклар

Ироқда пайшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин зўравонликлар авж олмоқда.


Бугун амалга оширилган хужумлар оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.
Ҳалок бўлганларнинг 11 нафари Ироқ хавфсизлик кучлари ходимлари бўлган.

АҚШ Вице-президенти Дик Чейни кутилмаганда Ироққа борди.
Чейни бир соат давомида Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари қўмондонининг жойлардаги вазият ҳақидаги ҳисоботини эшитди.
Мазкур учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Чейни ўтган пайшанба кунги парламент сайловларида ироқлик сайловчиларнинг фаоллиги диққатга сазовор эканлигини айтди.
Америка вице-президентига кўра, Ироқ ўзини-ўз бошқариши ва охир-оқибатда мамлакатдаги хавфсизлик учун масъулиятни ўз зиммасига олиши учун ироқликларнинг сиёсий жараёнда қатнашишлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Дик Чейни шунингдек, Ироқ бош вазири Иброҳим ал-Жафарий билан учрашди.
XS
SM
MD
LG