Линклар

Озарбайжон мухолифати Бокуда намойиш ўтказди.


Озарбайжон полициясининг рухсат этилмаган намойишни бостириш учун куч қўллаши мумкинлигидан огоҳлантирганига қарамасдан мухолифатчилар Бокудаги майдонлардан бирига юриш қилди.
Хабарларга кўра, полиция камида 10 кишини ҳибсга олган ва бир мухолифат аъзосини калтаклаган.
Озарбайжон мухолифати 6 ноябр кунги парламент сайловларидан кейин бир неча марта норозилик намойиши ўтказди.
Мухолифатга кўра, парламентдаги кўпчилик жойни эгаллаган Президент Илҳом Алиевнинг партияси парламент сайловлари натижаларини қалбакилаштирган.
XS
SM
MD
LG