Линклар

logo-print

Жаҳон савдо ташкилотининг Гонг Конг саммити якунида ташкилотга аъзо давлатлар эркин бозор масаласига оид муросали келишувни имзолади.


ЖСТ имзолаган битимга кўра, барча мамалкатлар 2013 йилгача қишлоқ хўжалиги ва бошқа махсулотлар экспортини давлат томонидан молиялашни тўхтатиши кўзда тутилган.
Шунингдек, мазкур битимда энг кам тараққий этган давлатларга ўз махсулотларини экспорт қилишларида бадавлат мамлакатлар томонидан имтиёзлар берилиши айтилади.
Анжуманнинг ёпилишида сўзга чиққан ЖСТ бош котиби Паскал Лами мазкур битим имзоланганидан қониқиш хосил қилганини айтди.
“Мазкур битим ривожланаётган ва кам тараққий этган мамлакатлар фойдасига қабул қилинди. Бу энг мукаммал битим эмас албатта, лекин шуни айтишим керакки, мукаммаллик яхши одамларнинг душманидир. Музокаралар давомида кўплаб муҳим келишувларга эришдик”, - деди ЖСТ раҳбари.
Айни пайтда, Гонг Конг кўчаларида ЖСТ ва глобаллашувга қарши норозилик намойишлари бугун ҳам давом этди.
XS
SM
MD
LG