Линклар

logo-print

Мюнхен суди Иккинчи жаҳон уруши пайтида Словакияда оммавий қирғин амалга оширганликда айбланаётган 88 яшар кишини оқлади.


Ладислав Низнанский 1945 йилда Словакиянинг Нацист Германиясига содиқ ҳукуматига қарши қўзғолондан кейин амалга оширилган оммавий қирғинда иштирок этганликда айбланаётган эди.
Маҳкама раиси Манфред Гёлтс суднинг қарори бўйича изоҳ бермади.
Прокурорлар Низнанскийга умбрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилаётган эди.
Адвокатлар эса, унинг айбсизлиги ва озод этилиши лозимлигини айтаётган эди.
Асли словак бўлган Ладислав Низнанский 1944 йилдаги қўзғолонда иштирок этган. Нацистлар уни қўлга олгандан кейин, улар томонига ўтиб кетган. Прокурорларнинг таъкидлашича, у нацистларнинг “Эделвейс” номли жазо гуруҳининг Словакия бўлимига раҳбарлик қилган.
1962 йилда Чехословакия суди томонидан сиртдан ўлимга ҳукм этилган эди.
XS
SM
MD
LG