Линклар

Бағдодда амалга оширилган икки ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлди ва 11 киши жароҳатланди.


Жароҳатланган орасида Бағдод шаҳар ҳокими муовини ҳам бор.
Бағдод ҳокими ўринбосари Зиёд Ториқ ал-Зубайга уюштирилган ҳужумда унинг уч қўриқчиси ҳалок бўлди.
Полиция конвойига нисбатан амалга оширилган бошқа ҳужумда тинч аҳоли вакилларидан иккиси ҳалок бўлди ва саккиз киши, жумладан полиция полковниги жароҳатланди.
Ироқдан олинган бошқа хабарларга кўра, ўзларини Ироқ Ислом армияси деб атаётган гуруҳ гаровга олинган Америка фуқаросини ўлдирганини маълум қилди.
Бу хабар интернет орқали тарқатилди. Интернетда тарқатилган видео тасвирда кўзи боғланган бир киши бошидан отиб ўлдирилгани кўрсатилган.
Ироқ Ислом армиясининг таъкидлашича, ўлдирилган киши Роналд Шульц исмли Америка фуқароси бўлган.
Ироқда шартнома бўйича ишлаган Шульц шу ойнинг бошида ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG