Линклар

АҚШ Президенти Жорж Буш яна бир бор Америка қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш чақириқларини рад этди.


Бушнинг таъкидлашича, қўшинларни ҳозир Ироқдан олиб чиқиш жаҳоннинг Қўшма Штаталарга бўлган ишончини сўндиради ва Ироқни жанггарилар қўлига топшириб қўйиш билан баробар бўлади.
“Қўшинларимиз қурбонлик келтираётган мақсадларга ҳиёнат қиладиган бўлсак, уларнинг жанговар руҳига путур етказамиз. Бу билан Яқин Шарқдаги золимларнинг қатъиятсизлигимиздан кулишлари ва репрессив режимларининг кескинлашишига ҳисса қўшган бўламиз. Биз Ироқни душманлар қўлига топширган бўламиз, бу эса, халқаро террорчилик ҳаракатини рағбатлантириб, аввалгидан хавфлироқ бўлишига олиб келади. Зафар қозонмасдан чекиниш аҳмоқлик ва шармандалик бўлган бўларди ва мен бунга йўл қўймайман”, - деди Буш.
Буш бу сўзларни якшанба куни кечқурун Оқ Уйда телевидение орқали америкаликларга мурожаатида айтди.
АҚШ президенти Ироқдаги ишлар кутилганидан кўра, мушкулроқ кечгани, бироқ америкаликлар бундан тушкунликка тушмасликлари лозимлигини айтди.
Америка раҳбари шунингдек, ўтган ҳафта Ироқда бўлиб ўтган парламент сайловлари зўравонликларга якун ясамаслиги, бироқ Яқин Шарқда конституциявий демократиянинг ибтидосини белгилашини таъкидлади.
Бушнинг якшанба кунги мурожаати ўтган уч ҳафта ичида Ироқ бўийча қилаётган бешинчи маърузаси бўлди.
XS
SM
MD
LG