Линклар

Ироқ сайлов комиссияси ўтган пайшанба кунги парламент сайловларининг Бағдод бўйича дастлабки натижаларини эълон қилди.


Дастлабки натижаларга кўра, шиаларга қарашли Бирлашган Ироқ иттифоқи Бағдодда 58 фоиз овоз олган. Бағдод ироқдаги энг йирик сайлов ҳудудидир.
Сайлов комиссиясига кўра, Бирлашган Ироқ иттифоқи 1 миллион 400 минг овоз олган. Суннийлардан иборат Миллий ҳамжиҳатлик фронти 450 мингдан кўпроқ, собиқ бош вазир Ияд Аллавийнинг Ироқ миллий блоки эса 327 мингга яқин овоз тўплаган.
Дастлабки натижалар Бағдоддаги сайловчилар овозларининг 90 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG