Линклар

Афғонистонда 30 йилда биринчи марта миллий парламент мажлиси бўлиб ўтди.


Парламент сессиясининг очилиши БМТ ҳомийлигида Афғонистонда тадбиқ этилган демократияга кўчиш режасининг якуний босқичи деб кўрилмоқда.
Волеси жирға деб аталувчи парламентнинг қуйи палатаси вакиллари қасамёдга келтирилганидан сўнг, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай парламентнинг урушдан азият чеккан мамлакатнинг келажаги учун муҳим экани ҳақида гапирди.
“Бу замин минглаб йиллар давомида яшаб келган ва абадий қолажак. Афғон халқининг ҳурматли ноиблари миллий кенгашнинг шаклланиши билан Афғонистон ҳукуматининг асосий устунлари конституциямиз асосида ўрнатилди.”
Карзай шунингдек, депутатларни ўзаро келишмовчиликларни четга суришга чақирди.
Сентябрда ўтказилган парламент сайловларида прогрессив қарашдаги сиёсатчилардан ташқари, собиқ ҳарбий қўмондонлар, ҳамда ўтмишда Толибон ҳаракатига аъзо бўлганлар Волеси жирғага вакил этиб сайланди. Парламентдаги ўринларнинг 25 фоизи аёлларга берилган.
Волеси жирға вакилларининг қасамёдга келтириш маросимида АҚШ Вице-президенти Дик Чейни қатнашди.
НАТО ва Европа Иттифоқи расмийлари Афғонистон парламентини ўз фаолиятини бошлагани билан табриклади.
XS
SM
MD
LG