Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:34

14 декабр куни Красноярск аэропортида ўзбекистонлик икки фуқаро наркотик моддалар олиб ўтаётганида ҳибсга олинган.


Басира 19 декабр куни бу ҳабарни Красноярск ўлкаси ички ишлар бошқармасининг наркотиклар контрабандасига қарши кураш бўлими раҳбари Алексей Кабаргин тасдиқлади.

Унинг айтишича, наркотиклар контрабандасига қарши кураш бўлими ходимлари наркокурьерларнинг келишидан ҳабардор бўлган. Ҳибсга олинган ўзбекистонлик фуқароларнинг бири 1979 йилда, иккинчиси 1984 йилда туғилган.

Маълум бўлишича, улар наркотик моддаларини ичига ютган холда олиб ўтмоқчи бўлган. Уларнинг ошқозонидан жами 840 грамм героин олинган.
Героиннинг умумий қиймати 2 миллион Россия рубли экани айтилмоқда.

Ҳибсга олинган ўзбекистонликлар устидан жиноий иш очилган бўлиб, хозир улар Красноярскдаги тергов изоляторида сақланмоқда.

Сўнгги пайтларда ошқозонида наркотик моддаларини олиб ўтаётган кишиларнинг сони кўпаймоқда.
XS
SM
MD
LG