Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:39

20 декабрдан Москвада Ўзбекистон банклар уюшмаси расмий делегацияси сафари бошланди


Басира Ўзбекистон банклари ассоциацияси делегацияси Россия ҳудудий банклари ассоциацияси таклифи билан 20 декабрь куни Москвага келди.

Айрим кузатувчилар¸ бу сафарга Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари орасида бошланган иттифоқлашув муносабатларининг навбатдаги мисоли сифатида қарамоқдалар.

Россия банклар уюшмаси матбуот хизмати вакили Александр Строгановнинг билдиришича:

”Ўзбекистон банклари ассоциацияси делегацияси вакиллари Москвада “Россия” банклар ассоциацияси президенти Александр Мурычев билан музокаралар олиб боришади. Александр Мурычев Мустақил ҳамдўстлик давлатлари, Марказий ва Шарқий Европа банклар уюшмасининг халкаро кенгашини бошқаради. Ўзбек банкирлари билан музокараларда Россия банклар уюшмаси доирасидаги ҳамкорлик хакида сўз боради”.

Сўзини давом этиб Строганов:

“Йил бошида Россия банклар уюшмаси делегацияси Ўзбекистонда бўлган эди. У ерда ўзбекистон банклар уюшмаси билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзолаган эди”¸ - дея қўшимча қилди.

Хўш¸ Россия ва Ўзбекистон банклар уюшмаси ўртасида бошланган бундай ҳамкорлик Ўзбекистон банк тизими¸ унинг мижозлари учун бирор ўзгариш¸ қулайлик яратадими?
Ўзбекистонлик тадбиркорлардан бирига кўра¸ бундай ҳамкорлик тадбиркорлар ишини бир оз енгиллатиши мумкин.

“Буни позитив қадам деса бўлади. Чунки хозирги пайтда Россия билан муносабатларимиз илиқлашуви банкларимиз, халқларимиз орасидаги муносабатларнинг яҳшиланишига, ҳамда иқтисодий муносабатларни янада кенгроқ ривожлантиришга имкон туғдиради. Кўпчилик ўзбекистонликлар бунга яхшилик аломати деб қарашмоқда ва мазкур ҳамкорликнинг яқин орада бизнес бўйича имкониятлар кенгайишига олиб келади дея ўйлашмокда ва умид килишмокда”.

Бу тадбиркор фикрича, бугун Ўзбекистон банклари дуч келаëтган асосий муаммо конвертация масаласи бўлиб қолмоқда.

”Энди асосий муаммолардан биттаси - бу хозирги пайтда Ўзбекистон банклари савдо-сотиқни амалга ошираётган компаниялар, фирмаларни маблағларини ўз вақтида пулларини конвертация қилиб бера олмаслик муаммоси”.

Ўзбекистон банклари уюшмаси делегациясининг Москвада Олий иқтисодиёт мактаби, Банк иши институти, иқтисодий аналитиклар клуби, шунингдек “Экспириан-Интерфакс” кредит тариҳлар бюроси фаолияти билан яқиндан танишиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ўзбекистонлик банкирларни Москвада тайёрлаш бўйича ҳам музокаралар олиб борилади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бу мазкур уюшма делегациясининг Россияга илк сафаридир.
XS
SM
MD
LG