Линклар

Камбағални туянинг устида ҳам ит қопади


Басира Россия расмийлари ўз юртидаги қашшоқликдан қочиб¸ бир-икки танга ишлаш ниятида бу ерга келган мардикорларни ëппасига ов қилишга киришди. Бир кечанинг ўзида биргина маҳаллада, Москва шаҳар паспорт-виза бошқармаси ходимлари томонидан 100га яқин рўйхатдан ўтмасдан ишлаëтган мардикор ҳибсга олинди.

20 декабрга ўтар кечаси, Москва шахар паспорт-виза бошқармаси ходимлари ОМОН харбийлари кўмагида Москва шимол-гарбидаги Мякинино кишлоғини ўраб олишди. 12 ташландиқ уйда ўтказилган рейд натижасида Мустақил ҳамдўстлик давлатларидан келган 100га якин мардикор ҳибсга олинди. Бу хабарни Москва шаҳар паспорт виза бошқармаси матбуот котиби Залина Мусави тасдиқлади.Унга кўра, мазкур тозалаш тадбири давомида қўлга олинганлардан бири ëнидан пневматик қурол ҳам топилган. Ҳибсга олинган бу фуқаро нега қурол кўтариб юргани ҳақидаги саволга жавоб бермаган.

Маълум бўлишича, Мякинино қишлоғида қўлга олинган мардикорлар ëнида 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган 10 нафар вояга етмаган бола ҳам бўлган.

Ҳибсга олинганларнинг қурилиш ва махаллий бозорларда ишлагани айтилмоқда.
Хозирда мардикорларни бу ташландиқ уйларда яшаш учун ким жойлагани аникланмокда.

20 декабрга ўтар кечаси қўлга олинган мардикорлар Тожикистон, Қиргизистон ва Ўзбекистон фуқароларидир. Улар устидан тергов иши давом этмоқда.

Инсон хуқуқлари ҳимоячиси Бахром Хамроев Марказий Осиëлик мардикорларнинг ëппасига ҳибсга олиниши муносабати билан Россияда мигрантларнинг расман рўйхатдан ўтиши учун қўйилган тўсиқларга эътибор қаратади ва бундай тўсиқлар уларни ноқонуний ишлаш ва яшашга мажбурлаëтганини таъкидлайди.

”Россия ички ишлар ходимлари ўзларининг фойдаларига қонунларни ишлатишади. Рўйҳатга олиш мушкуллиги бор. Улар руйҳатга олинса 3 ой Россияда ишламаслик, яъни меҳмон сифатида келиш хуқуқи берилган тўлиқ хужжатларни килиш ва Россияда ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш учун жуда ҳам кўп бюрократик ташкилотлардан ўтиши керак.Уларни ё пули етмайди, ёки Россия қонунларини тўлиқ билмаслиги туфайли мана шунақа шароитга тушиб қолишади”.

Бахром Хамроев фикрини давом эттириб , айрим Россия қонунлари қоғозда мигрант ишчиларнинг расман рўйҳатдан ўтиш ҳуқуқини белгилаб бергани¸ амалда эса уларга зид бўлган қонун-қоидалар ишлашини қўшимча қилади.

”Бир тарафдан бу ҳуқуқ берилган, иккинчи тарафдан бошка ҳуқуқлар чекланган. Уч ой ишлаши, ва уч ой Россия худудида туриши мумкин. Уч ойдан сўнг яна Ўзбекистон худудига чиқиши ёки, бошқа бир Россия ҳудудидан ташқарига чиқиб қайтиб Россияга кирса, ундагина яна уч ой рўйҳатга ўтиши мумкин. Бир тарафдан ҳуқуқ берилган. Иккинчи тарафдан - чекланган. Бу ҳуқуқлар юридик нуқтаи назардан қараганда бир бирига қарама қарши ҳуқуқлар . Масалан, чекланмасдан бир йил ишлаш ҳуқуқига эга, лекин рўйҳатдан ўтиш уч ойга чекланиб қўйилган”, - деди Бахром Хамроев.

”Озодлик” радиоси муҳбири билан суҳбатда, Россиядаги Ўзбекистонлик мардикорлар расман рўйҳатдан ўтиш қийин ва қимматлигини, кўп ҳолларда улар елиб-югуриб катта пулга тўғирлаган, рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги қоғознинг соҳта бўлиб чиқишидан шикоят қилишади.

“Бир тарафлама квартира проблема, иккинчи тарафдан регистрация, милиция. Кўчага чиқай десанг милиция ушлайди, битта регистрация рус пулига бир ярим минг сўм. У ҳам фальшивый чикади, депортация килади, спецприемникка тиқади. Спецприемникда қанча қанча минг ўзбек болалари ўтирибди”, - дейди мардикорлардан биттаси.

Овозини эшитганимиз Ўзбекистонлик бу мардикор каби Россияда бугун расман рўйҳатдан ўта олмасдан, мажбур маъмурий кодексни бузиб¸ ноқонуний ишлаëтганлар бир неча миллиондир. Уларнинг аксарияти, ҳуқуқ тартибот органлари вақт-вақти билан ўтказадиган рейдлар натижасида қўлга тушадилар ва ойлаб ҳибсхоналарда ётишади. Ундан сўнг эса ўз юртига депортация қилинади.

Инсон ҳуқуқлари химоячилари 20 декабрь тунда ҳибсга олинган 88 нафар мардикор ва уларнинг 10 нафар ёш гўдаги тақдирининг ҳам мана шундай якунланиши ҳусусида ташвиш билдирмоқдалар.
XS
SM
MD
LG