Линклар

АҚШнинг Ню-Йорк шаҳри жамаот транспортида ишловчи 34 минг киши иш ташлади.


Иш ташлаш касаба уюшма вакилларининг шаҳар раҳбарлари била қилган муваффақиятсиз музокараларидан кейин бошланди.
Ню-Йорк шаҳрида жамоат транспортидан кунига етти миллиондан кўп одам фойдаланади .
Автобус¸метро ва бошқа қатнов воситалари ишламаслигининг шаҳар ҳаëтини фалаж холатга келтириш эҳтимоли бор. Ню-Йорк расмийларига кўра¸ иш ташлаш оқибатида шаҳар кунига 400 милион доллар зарар кўриши мумкин.
Транспорт ходимларининг иш ташлаши Ню-Йорк шаҳрида сўнгги 25 йилда биринчи бор кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG