Линклар

logo-print

Ғазо минтақасидаги мактабнинг қуролли гуруҳ томонидан ўғирлаб кетилган икки ҳорижлик ўқитувчиси қўйиб юборилганлиги маълум бўлди.


Ўғирлаб кетилган ўқитувчилар Голландия ва Австралия фуқароларидир.
Улар мактабга кетаëтган пайтда олиб қочиб кетилган.
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос жанггариларга қарши етарли кураша олмаëтгани боис¸ Ғазода кўплаб зўравонликлар содир этилмоқда.
Одатда хорижликларни ўғирлаб кетаëтган қуролли гуруҳлар¸ гаровдагиларни қўйиб юбориш эвазига Исроилдаги қаммоқхоналарда сақланаëтган фаластинликларни озод этишни талаб қилади.

Яқин Шарққа оид яна бир хабарда, Исроил расмийлари агар келаси ойга белгиланган сайловларда Хамас исломий жанггарилар гуруҳи иштирок этса¸ Қуддусда яшайдиган фаластинликларнинг овоз бериш жараëнида қатнашишига рухсат бермаслиги айтилади.
Аммо Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос сайловларни бошқа вақтга қолдирадими йўқми бу ҳақда аниқ бир қарорга келмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG