Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Доналд Рамсфелд қисқа муддатли сафар билан Афғонистонга бориб¸ Ҳамид Карзай билан учрашди.


Рамсфелд бундан олдин Покистонда бўлиб¸ шу йилнинг 8 октябр куни юз берган зилзиладан жабр кўрганлар яшаëтган ҳудудларни кўздан кечирди.
Эслатиб ўтамиз¸ зилзила оқибатида 74 минг киши нобуд бўлган эди.
Кеча АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд келаси йил баҳорига бориб уч минг АҚШ аскари Афғонистондан чиқарилишини айтди.
Хозир Афғонистонда 19 минг нафар АҚШ ҳарбийлари бор.
Унга кўра¸ Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари сонининг камайиши ҳарбий амалиëтларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди:
"АҚШ яқинда Афғонстондаги ҳарбий контингентини қисқартиришини маълум қилган эди. Аммо шунга қарамасдан¸ бундан кейин ҳам НАТО кучларига ўз ҳиссамизни қўшишда давом этамиз. Биз НАТО иттифоқи ташкил этилган биринчи кундан бошлаб¸ уни қўллаб қувватлаб келганмиз ва Шимолий Алянснинг Афғонистондаги ҳаракатларини ҳам қўллаб қувватлашда давом этамиз"¸ - деди Рамсфелд.

Афғонистондан олинган бошқа бир хабарда Афғонистон мухолифати етакчиси Юнус Қонунийнинг парламентнинг қуйи палатаси раиси этиб сайлангани айтилади.
Қонуний 249 ўринга эга қуйи палатани бошқаради.
Этник тожик Қонуний ўтган йилги президентлик сайловларида Ҳамид Карзайнинг асосий рақиби бўлган эди.
XS
SM
MD
LG