Линклар

Ўтган ойда Хитойдаги заводлардан бирида портлаш юз бериши натижасида Сонгуа дарëсига оқиб тушган заҳарли моддалар Россиянинг Хабаровск шаҳрига яқинлашмоқда.


Ифлосланган сув яқинлашаëтгани туфайли шаҳарнинг учта мавзесига сув бериш тўхтатиб қўйилди.
Сув тўхтатилган мавзелар аҳолисига расмийлар сувни цистерналарда етказиб бермоқда.
Маҳаллий маъмурият ходими Сергей Левков ифлосланган сув Амур дарëсининг шаҳар билан туташувчи нуқтасига яқинлашиб келаëтганини гапирди.
Россия Фавқулодда ҳолатлар вазири Сергей Шойгу ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун тегишли барча чоралар кўрилаëтганини айтди:
"Хавфсизлик чоралари кўрилган. Ифлосланган сувдаги заҳарли моддалар кутилганидан ҳам кўплиги ва бу одам ҳаëтига хавф туғдиришини аниқлашимиз биланоқ¸ албатта биз барча чораларни қўллаймиз. Бугунги кунда филтрлар ва лабораториялар ишламоқда. Ҳар икки соатда қувурдан ўтаëтган сув текширилмоқда. Бизнинг вазифамиз ишни фавқулодда вазиятга қадар етказмасликдир"¸ - деди Сергей Шойгу.
Хитой ва Россия мутахассислари ифлосланган сувнинг Хабаровскка тарқалишини олдини олиш учун тўғон қурилиши устида узлуксиз иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG