Линклар

Ироқнинг собиқ диктатори Саддам Ҳусайн устидан бошланган судлов икки ҳафталик танаффусдан сўнг бугун яна ўз ишини бошлади.


Саддам охирги суд мажлисида қатнашишдан бош тортган эди.
Бугун эса¸ у судланаëтган 6 шахс билан бирга қора курсидан жой олди.
Суд жараëнида Саддамнинг ўгай укаси Барзан бир неча марта ўз жаҳлини кўрсатиб¸ ҳаттоки гувоҳлик бераëтган шахсга “кўппак” деб қичқирди.
Собиқ диктатор ва унинг ёрдамчилари 1982 йилда Дужайл шаҳарчасида, Саддам жонига суиқасд уюштирилганидан кейин, 140дан ортиқ шиа мусулмонларини ўлдирганликда айбланмоқда.
Ироқ Марказий Сайлов Комиссиясига кўра¸ ўтган ҳафта мамлакатда ўтказилган парламент сайловларида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг 70 фоизи иштирок этган.
Кеча суннийлар 15 декабр куни ўтказилган парламент сайлови натижаларига ишончсизлик билдириб¸ қайтадан сайлов ўтказишни талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG