Линклар

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўтган ойда Қозоғистондаги 8 нафар ўзбек фуқаросининг Ўзбекистонга зўрлаб қайтарилганини маълум қилди.


“Амнести Интернешнл” ташкилотига кўра¸ бундай ҳаракат Қозоғистоннинг халқаро қонунлар олдидаги мажбуриятларига зиддир¸ сабаби Ўзбекистон ҳукуматига топширилган ушбу шахслар ўз ватанларида қийноққа солиниши мумкин.
Ташкилотга кўра¸ Руҳиддин Фахруддинов¸ Абдураҳмон Ибрагимов¸ Тоҳир Абдусаматов¸ Шарофиддин Латипов¸ Нозим Раҳмонов¸ Алишер Мирзаҳолов¸ Абдурауф Холмуратов ва Алижон Мирғаниевлар 29 ноябр куни Ўзбекистон расмийларига топширилган.
Маълумотларга қараганда¸ улардан фақат икки нафарига адвокат ëллаш ҳуқуқи берилган.
Тўрт шахс Ўзбекистон расмийлари томонидан фаолияти тақиқланган диний ташкилот ишларида қатнашганликда айбланиб¸ қидирилаëтган эди.
Икки нафар одам конституциявий тузумни ағдаришга ҳаракат қилганликда айбланмоқда.
Қолган икки шахснинг нима асосда қўлга олингани номаълум.
XS
SM
MD
LG