Линклар

Хабарларга кўра, Андижондаги намойишнинг қонли бостирилишига масъуллардан бири, Ўзбекистон ички ишлар вазири Зокир Алматов истеъфога чиқарилган.


Ўзбекистон раҳбарлари Андижондаги хунрезликларда аксари жангарилардан иборат 187 киши ўлдирилганини айтиб келишади.
Андижонда ўлдирилганларнинг яқинлари ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, Германияда даволанган жаноб Алматовни жавобгарликка тортишга уринишганди. Аммо у тез орада Германиядан ғоиб бўлди.

Инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбланаётган Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн устидан маҳкама жараёни 22 декабр куни давом этди.
Маҳкама жараёнида Ҳусайн айлов томони гувоҳларига ўз эътирозларини билдирди, ҳамда АҚШнинг энг юқори расмийлари ёлғончи эканини айтди.
Маҳкама жараёнида 1982 йилда Дужайил қишлоғида 148 нафар шия мусулмонларнинг қатл этилгани гувоҳлари сўзга чиқдилар.
Саддам Ҳусайн эса, гувоҳлардан бири ўша вақтда кичик бўлганига ишора қилиб унинг кўрсатмаларини савол остига қуйди. Ҳамда ўзининг қийноққа солингани борасидаги иддаоларини рад этган Оқ уй маъмуриятини ёлғончиликда айблади.
"Оқ уй ёлғон гапиради. Улар яна ёлғон айтишди. Улар ёлғон айтиш бўйича дунёда биринчи ўринда туради, чунки улар Ироқда кимёвий қуроллар бор дейишди, бизни террорчилик билан боғлашди. Аммо бу ёлғонларнинг бирортаси тасдиқланмади-ку!",- деб айтди Саддам Ҳусайн.
Маҳкама жараёни бир ойдан сўнг давом этади.
XS
SM
MD
LG