Линклар

Россия парламенти нодавлат ташкилотлар фаолиятини чекловчи мунозарали қонун лойиҳасини тасдиқлади.


Россия Давлат Думаси ушбу қонунни уч бора овозга қўйди. Сўнги учинчи муҳокамадан сўнг, қонун парламент аъзоларининг аксар 357 овозини олди.
Европа комиссияси ушбу қонуннинг кучга кириши ҳам маҳаллий, ҳам ҳорижий нодавлат ташкилотларининг Россиядаги фаолиятини нафақат оғирлаштириши, балки имконсиз қилиши мумкинлигидан ҳавотирда.
Қабул қилинган қонун кучга кириши учун парламентнинг юқори палатаси Сенат тасдиқидан ўтиши керак.
Европа Иттифоқи бу қонун муҳокамаси мутлақо тўхтатилиши лозим деган фикрда.
Комиссиянинг воизи Эмма Удвин Озодлик радиоси билан суҳбатда, Оврупо Иттифоқи Россиядаги нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни давом эттиришини билдирган.
Эмма Удвин: "Қонуннинг дастлабки матнига ўзгартиришлар киритилган. Бу ўзгартиришлар тўғри йўналишда қилинган деб ўйлайман.
Биз ҳануз бу қонун муҳокамаси тўхтатиб қўйилишига умид қиламиз”.
XS
SM
MD
LG