Линклар

Польшанинг янги президенти Лех Качински 23 декабр куни мамлакат президенти сифатида фаолиятини бошлашдан аввал расман қасамёд қилди.


Мамлакат президенти сифатида қилган дастлабки нутқида 56 ёшли Лех Качински, ўзининг энг ёқтирган мавзуси, яъни мамлакатни коррупциядан тозалаш муаммосига тўхталди.
Варшаванинг собиқ мэри Качински жаноблари, ананадор аксил-коммунист фаоллардан саналади.
У октябр ойида президентлик сайловларда ғолиб келган бўлса, унинг эгизак акаси бир ойдан сўнг мамлакатдаги парламент сайловларида муваффақият қозонганди.
Янги ўнг-қанот Польша раҳбарлари коррупцияга қарши курашиш, ананавий социалистик қадриятларни қўллаб қувватлашга ҳамда Польшанинг Европа Иттифоқи ва АҚШ билан иттифоқчиликни давом эттиришга ваъда бердилар.
XS
SM
MD
LG