Линклар

АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфельд президент Жорж Буш Ироқдаги Америка қўшинларининг сонини келаси йил баҳоригача 2 бригадага камайтириш таклифини тасдиқлаганини айтди.


Бироқ АҚШ аскарлари билан учрашувда сўзга чиққан Рамсфельд аскарларнинг сони қанчага қисқаришини аниқ-тиниқ ошкор қилмади. Унга кўра, Ироқда 138 минг нафардан оз Америка ҳарбийлари қолдирилади.
Ўтган ҳафта Ироқда бўлиб ўтган сайловлар арафасида Ироқда қўшимча 20 минг нафар аскар жойлаштирилганди. Унгача эса, Ироқда айнан Дональд Расмфельд келтирган 138 минглик қўшин мавжуд эди.
АҚШ мудофаа вазири қўшин сонини камайтириш сабабини, ҳавфсизлик масалаларида ироқликларнинг масъулияти ортиб бораётгани билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG