Линклар

logo-print

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги 22 декабр пайшанба куни, Зокир Алматов истефога чиққанини тасдиқлади.


Аввалроқ бу борадаги хабарлар турли ахборот агентликлари ҳамда интернет саҳифаларда тарқалганди.
Андижондаги қонли воқеаларга асосий масъуллардан бири саналган, Зокир Алматов Европа Иттифоқи давлатларига кириши ман этилган Ўзбекистон расмийларидан биридир. Шунга қарамасдан Алматов яқинда Германияга даволаниш учун борганди. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари, ҳамда Андижонда ўлдирилганларнинг қариндошлари Алматовни жавобгарликка тортишни талаб қила бошлагач, Алматов Германияни тарк этганди.
Алматовнинг ўрнига ички ишлар вазири сифатида Анвар Солиҳбоевнинг тайинланиши кутиляпти.
XS
SM
MD
LG