Линклар

Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича юқори мулозими Ўзбекистон ҳукуматини ҳалқаро ҳуқуқ меъёрларни ҳурмат қилишга чақирди.


Бирлашган миллатлар ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Льюис Арбор Андижон воқеасидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати террорчиликда айблаб, бегуноҳ одамларни қамаётган бўлиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.
Арборга кўра, Андижон воқеаларнинг қатнашчилари деб айтилаётган одамларга нисбатан Ўзбекистон маҳкамалари адолатсиз ва асоссиз ҳукм чиқараётгани, айни пайтда қон тўкилишига масъул одамлар жазосиз қолаётганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас.
Ўтган икки ой давомида Ўзбекистон маҳкамалари ёпиқ эшиклар ортида 151 нафар одам устидан айблов ҳукмларини чиқарди.
XS
SM
MD
LG