Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:38

Россиядаги мардикорлар Янги йил байрами олдидан ўз оилалари ёнига кетмоқдалар


Басира Москвадаги Домодедово аэропортидан кунда Ўзбекистонга бир нечта самолёт рейслари учади. Йўловчилар орасида кўплаб мардикорларни ҳам учратса бўлади. Улар қиммат бўлса да, самолётда тинчгина уйига етиб олишини ўйлайди. Чунки поездга арзон чипта олиб уйига олган совғалари билан эсон омон етиб олиш даргумон.

Домодедовода 602 рейс билан Тошкентга учувчи учоққа рўйхатдан ўтишни кутаётган бизнинг суҳбатдошимиз Москвада август ойидан буён ишлаган.

“Қурилиш ташкилотларида ишладим. Хаммасини қилардим, ғишт ҳам қуярдим. Қайси иш бўлса ўшани қилардим.”

Каерда ётиб турардингизлар, шароитлар қандай эди?

“Бытовкада. Шу қурилишнинг ўзида. Энди қайси қурилиш қандайда. Бизники яхши эди. Ўртача 12-15 минг Россия рубли тўлар эди.”

Ўзбекистонлик мардикорларнинг қай биридан сўраманг, у албатта Россиядаги ўзбек мардикорларининг муаммоси рўйхатдан ўтиш дейди. Бизнинг суҳбатдошимиз ҳам мана шу хақиқатни яна бир бор тасдиқлади

“Асосий муаммо бу регистрация ва кейин ишлаш учун руҳсат олиш. Ётоқ жой муаммо.”

Суҳбатдошимиз бўлган Ўзбекистонлик мардикор ўзига келганда, рўйхатдан ўтувчи қоғози соҳта бўлсада, борлигини айтиб:

“Регистрациям бор эдию, лекин ишга руҳсат олиш – буни сизга иш берувчи тўғирлаши керак. Сиз ўзингиз қилмайсиз. Бор қилиб берганлар ҳам бор, қилиб бермаганлар ҳам бор”, - деди мардикор йигит.

Ўзбекистонлик мардикорлар кўчага чиқишга хадиқсираши бу йигит мисолида ҳам сезилди. Кўчага чиққан мардикорларни милиция ходимлари ушлаши ҳақида у суҳбатимизни шундай дея давом эттирди:

“Мен кўчага чиқмасдим. Чиқадиганлар ҳам бор. Ушлашади”, - дейди ўзбек мардикор йигити.

Россияга иш излаб келган бу йигит уни бундай қарорга келиб ҳавфсизлиги таъминланмаган юртга отланишига ўз юртидаги муаммолар сабаблигини айтди.

“Ўзбекистонда иш топиш кийин. Ойлиги ҳам кўп эмас. Кўпинча иш йўклигидан, ойлик камлигидан келишади. Шу иккита нарса муаммо.”

Атиги тўрт ой ишлаб, Ўзбекистонда оиласини соғинганидан қайтаётган бу ўзбек мардикори яна келиш келмаслигини мана бундай изохлади:

“Энди оилани олдида бўлиш яхшироқ эмасми? Насибага қараймизда”, - деди мардикор йигит.

Ўз насибаси Ўзбекистонда бут бўлмаган бу йигит келгуси йилнинг бахорида яна Россия томонларга келишини айтди.
XS
SM
MD
LG