Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:50

Ортда қолаëтган йил афғонлар ва ироқлик учун қандай йил бўлди?


А. Арал 2005 йил Ироқ ва Афғонистон учун демократик давлат барпо этиш йўлида оғир синовлар йили бўлди. Бир томондан бу мамлакатларининг ҳар иккаласида ҳам асосий сайлов – парламент сайловлари ўтказилган бўлса¸ бошқа томондан ортда қолаëтган йил мазкур мамлакатлар учун зўравонликлар йили бўлди. Ироқда АҚШ ва ҳукумат кучлари айнан мамлакат марказида исëнчилар қарама-қаршилигига юзма-юз келган бўлса¸ Афғонистонда Толибон қолдиқларининг узликсиз ҳужумлари давом этди. Шундай бир вазиятда мазкур мамлакатлар фуқаролари ортда қолаëтган йилга қандай муносабат билдиришлари мумкин. Радиомиз мухбирлари Бағдод ва Кобул кўчаларида аҳоли вакилларига микрофон тутади.

Дастлаб мухбиримиз Афғонистон пойтахти Кобулдаги тадбиркорлардан бирининг суҳбатида бўлиб¸ ортда қолаëтган йўлга муносабатини сўраганида¸ у мана бундай фикр билдирди:

“Исмим Назар Муҳаммад¸ кичик бир корхона эгасиман. Ўтган йилларга қараганда ҳаëт даражаси 30-40 фоизга яхшиланган. Ҳозир биз интернет ва уяли телефон алоқаларига эгамиз. Ҳар томонда мактаблар¸ ҳаттоки инглиз тилида курслар очилган. Эндиликда мамлакатнинг ҳар бир фуқароси саëҳат қилиш ҳуқуқига эга. Биз яхшироқ иқтисодий тизим ва банк кафолати вужудга келишини истаймиз. Аммо бу истакларимиз ҳали амалга ошганича йўқ. Олдинлари халқнинг иқтисодий даражаси паст эди. Ҳозир умуман олганда бу соҳада ўсиш бор”.

Назар Муҳаммад 2001 йилда АҚШ етакчилигида Толибон режими қулаганидан кейин омади келган ва пайтахтдаги янги иқтисодий ўсишдан баҳраманд бўлган тадбиркорлардан бири. Афғонистондаги иқтисодий ўсиш фақатгина телефон хизматининг кенгайиши билан ўлчанмайди¸ балки мамлакатда янги бинолар ва йўллар қурилиши ҳам амалга оширилмоқда. Пойтахт ва вилоятларда олиб борилаëтган бундай ишлар халқаро донор давлатларнинг молиявай ëрдамлари асосида йўлга қўйилган. Назар Муҳаммадга ўхшаган тадбиркорлар ўзларининг савдо фаолияти орқали катта даромад қозонишга қодир. Улар Толибон ҳокимияти даврида бундай имкониятга эга бўлмаган.

Аммо Кобул аҳолисининг ҳаммаси ҳам Назар Муҳаммадга ўхшаган тадбиркор эмас. Уларнинг аксариятини камбағаллар ташкил этади. Ана шу табақа вакиларидан бирига микрофон тутади мухбиримиз:

“Менинг исмим Муҳаммад Акбар¸ ҳайдовчиман. Тўртта болам бор. Мужоҳидларнинг ўзаро ҳокимият талашуви даврида ракета ҳужуми оқибатида бир кечада олтита боламни қўлдан бердим. Мен муҳожир эдим. Толибон даврида ватанимга қайтиб келиб азоб-уқубатлар ичида қолдим. Ҳозир янги ҳукумат даврида нисбатан яхшимиз. Аммо биз ҳаëт ва мамот оралиғида турибмиз. Тўғрисини айтсам биз мамлакатдаги ўзгаришлар мевасини ҳали тотиб кўрганимиз йўқ. Ҳаммаси яхши бўлади¸ деб умид қиламиз. Корхоналар очилиб одамларга иш топилиши мумкин. Бироқ ҳозирги янги ҳукуматдан умидимиз мактабларда болаларимизни дарсликлар билан таъминлашдир. Ҳозир эса мактаб дарсликларини ҳам ўзимиз сотиб олишга мажбурмиз. Янги ҳукумат юзага келишидан жуда хурсанд эдик¸ аммо ҳозирча у ўзидан ҳеч қандай яхши хотира қолдирмаяпти”.

Муҳаммад Акбарнинг бу сўзлари кишига Кобулнинг кўпчилик қашшоқ аҳолиси аҳволини эслатади. Пойтахтда хорижий ширкатларнинг қурилиш лойиҳалари йўлга қўйилганига қарамай улар учун иш топиш анча мушкил¸ пойтахтдан ташқарида эса аҳвол бундан ҳам баттар.

Кобулдан Бағдодга ўтамиз. 2005 йилнинг ҳис-ҳаяжонлари бу ерда яқинда бўлиб ўтган парламент сайловлари билан ҳам боғлиқ бўлди. Шу билан бирга пойтахтда деярлик кундалик ҳолга айланган бомба ҳужумлари хавфи ҳам ҳукм сурмоқда. Мухбиримиз Бағдод аҳолисидан бирига микрофон тутади:

“Тўғрисини айтганда вазият ҳозир яхши эмас. Қаëққа қараманг мина ўрнатилган машина ëки террорчилар хавфи мавжуд. Қаëққа борманг ўзингизни тинч ҳис этмайсиз. Мисол учун яқинда шаҳар кўчаларидан бирида одамлар суратга олиб турганида тўрт-бешта қуролли шахс келиб уларни ўққа тутди. Бундай воқеалар ҳар доим учраб туради. Ҳамма хавф остида”.

Номини айтишни истамаган ироқлик бу фуқаронинг таъкидлашича¸ мамлакатда нафақат бомба ҳужумлари ва отиб кетиш хавфи фуқароларга таҳдид қилмоқда¸ балки гаровга олиш хавфи ҳам ҳукм сурмоқда.

Аммо бошқа бир қатор ироқликлар фикрича¸ 2003 йилда АҚШ бошчилигида Саддам Ҳусайн ҳокимияти қулатилганидан кейин вужудга келган бундай зўравонликлардан иқтисодий имкониятлар устун келмоқда.

“Хавфсизлик вазияти бир оз ëмонлашган. Аммо иқтисодий барқарорлик ҳозир яхши. Айниқса¸ биз оддий фуқаролар ўзгаришларни ҳис қиляпмиз. Эндиликда хизматчилар ҳам ўз уйларини мебеллар билан жаҳозлаш имконига эга бўлган. Олдинлари бундай имконият йўқ эди. Хизматчиларнинг ойлик масаласи ҳам кўнгилдагидек бўлмаган”.

Ироқда Саддам режими қулаши билан БМТнинг Бағдодга қарши санкциялари ҳам тугатилди. Фуқароларнинг ойлик маошлари яхшиланди. АҚШ ва халқаро жамоатчилик мамлакатни қайта тиклаш лойиҳаларини молия билан таъминлашга киришди. Бироқ қайта қуриш ишлари нафақат секин амалга ошмоқда¸ балки пойтахт каби жойларда тўхтаб ҳам қолган. Бунга исëнчиларнинг зўравонликклари сабаб бўлмоқда.

Шундай қилиб ироқликлар 2005 йилни мамлакатнинг биринчи парламент сайловларига овоз бериш билан якунлашмоқда. Кўпчилик бу сайлов мамлакатга барқарорлик олиб келади¸ деб умид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG