Линклар

23 декабр куни Россия Давлат думаси Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг уч давлати билан миграция келишувини маъқуллади


Басира Бу давлатлар сирасига Белоруссия, Қиргизистон ва Тожикистон давлатлари кирди. Аммо бу давлатлар сирасига Ўзбекистон кирмади.

Эндиликда Россия ва мазкур давлатлар ўртасида имзоланган келишув тўла қонли кучга кирди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Чекалин Давлат думасида қилган чиқишида, бугун Россиядаги мардикорлардан юз ўгирмасликларини айтди. Унинг фикрича, агарда Россияда мардикорларга шароит яратилмаса, бошқа рақобат бўлган бир давлат уларга шароит яратиб бериши мумкин. Бундай ҳолда мардикорлар оқими Россиядан ўша давлатга кетиши мумкин.

Ҳўш, бу қонун Қиргизистонлик фуқароларга нима беради?

Россиядаги Қиргизистон давлат миграция қўмитаси вакили Тожимамат Шаболотов фикрича, эндиликда бу қонун Россияда Қирғизистонлик мардикорларни ишга олишда тўсиқни олиб ташлайди.

“Агарда Россияда 50 нафар ишчини ишга олса, унда банкда 5 минг АКШ доллари хисобда қолиши лозим. Яъни бу пуллар айлануви тўхтаб қолар эди. Шу боисдан Россия иш берувчиларига бу фойда олиб келмас эди. Энди эса Россия иш берувчилари бундай тўсиқсиз мардикорларни ишга олиши мумкин”, - деди Тожимамат Шаболотов.

Қиргизистон ва Россия ўртасидаги келишувга кўра, қиргиз мардикорлари 2003 йилдан буён Россияда бир қанча имтиёзларга эга эди.

Ҳудди шунингдек, 2004 йил октябр ойида фуқаролар ҳуқуқини ҳимоялаш ва мехнат фаолиятини юритиш тўғрисида Россия ва Тожикистон давлатлари ўртасида битим имзоланган эди. Мазкур битим Россия ва Тожикистонда меҳнат қилаётган фуқароларнинг оқимини рағбатлантиришни кўзлаган эди. Унга кўра, тожик мардикорлари Россияда иш билан таъминловчи томонидан дам олиш кунига ва тиббий кўрикка эга эди.

Россиядаги Тожикистон миграция қўмитаси вакили Боҳшо Лашкарбеков 23 декабр куни Давлат думаси томонидан ратификация қилинган бу қарордан маҳаллий иш берувчилар рози эмас деди.

“Кўплаб иш берувчилар рози эмас. Улар мардикорларнинг ғайриқонуний ишлашларини, меқнати учун кам пул олишини ва хохлаган пайтида ишдан хайдашни исташади”, - дейди Боҳшо Лашкарбеков.

Россия ички ишлар вазирлигининг Давлат думасига берилган маълумотига кўра, Тожикистон билан келишув имзоланганидан сўнг ишлаш учун руҳсат берувчи хужжатни тўлдирган тожик мардикорларининг сони ортган. Қиргизистон фуқаролари ҳам Россияда руҳсат олиб қонуний ишловчи фуқаролар рўйҳатига киради.

Бироқ Ўзбекистонлик мардикорлар на яшаш жойида рўйҳатдан ўта олади, ва на ишлаш учун руҳсат берувчи хужжат олади. Чунки Россия ва Ўзбекистон ўртасида юқорида таъкидланган давлатлар каби келишув хозирча имзоланмаган. Шу боисдан Россиядаги бир неча миллион Ўзбекистонлик мардикорлар ҳеч қандай хуқуқий ҳимояланмаган мигрантлар сирасига киради.
XS
SM
MD
LG