Линклар

logo-print

БМТ Бош ассамблеяси ташкилотнинг икки йилга мўлжалланган бюджетини тасдиқлади.


191 давлат аъзо бўлган Бош ассамблеянинг жума кунги кечки йиғилишида ташкилотнинг икки йиллик бюджети уч миллиард 800 миллион доллар, деб белгиланди. Қабул қилинган резолюцияга кўра, янги йил биринчи ярмида БМТ 950 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлай олмайди. Олти ойдан кейин БМТ Бош котиби Кофи Аннан Ассамблеядан яна маблағ сўраши керак бўлади.
Дипломатларга кўра, бундан мақсад бошқарув органларида ислоҳотлар амалга оширилиши учун ташкилотга босим ўтказишдан иборат.
XS
SM
MD
LG