Линклар

Ҳинд океани минтақасидаги Тайланднинг Пукет курортида 220 мингдан зиёд одам ҳаётига зомин бўлган денгиз тўфони – цунами рўй берганининг бир йиллиги хотирланди.


Маросимда цунамида тирик қолганлар ва нобуд бўлганлар қавм-қариндошлари иштирок этди. 2004 йил 26 декабрида рўй берган табиий офатнинг бир йиллигини хотирлаш маросимлари дунёнинг юздан ортиқ шаҳар ва қишлоқларида ўтказилиши режалаштирилган. Сана муносабати билан БМТ расмийлари Ҳинд океани минтақасида яшовчи аҳоли ҳозиргача халқаро ҳамжамият ёрдамига мухтож эканини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG