Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:09

Прокуратура учун очиқ. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларигачи?


13 май Андижон воқеаларидан бери Ғарб ҳукумат ва ташкилотлари Ўзбекистонда бўлган ва бўлаëтган жараëнлар хусусида бир фикрда¸ расмий Тошкент эса¸ бошқача. Худди шундай қарама-қарши баҳо беришни¸ шу кунларда тезлик билан ҳукм чиқараëтган маҳкама жараëнлари мисолида ҳам кўриш мумкин.

23 декабр куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луис Арбор¸ Ўзбекистонда бораëтган қатор маҳкамаларда Андижонда террор ҳаракати амалга оширганликда айбланиб¸ бегуноҳ одамлар устидан ҳукм чиқарилаëтгани эҳтимолидан ташвиш билдирди.

“Андижондаги ваҳшийликнинг асл айбдорлари жазосиз қолиб¸ маҳкамаларда адолатсиз ва асоссиз ҳукмлар чиқарилиш таҳдиди мавжуд”¸ - деди ëпиқ эшиклар ортида ўтган судларда яна 61 киши устидан ҳукм ўқилган 23 декабр куни Арбор хоним.

26 декабр куни Ўзбекистон прокуратураси матбуот хизмати бу баëнотни асоссиз дея танқид қилди ва Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланаëтганлар устидан чиқарилаëтган ҳукмларнинг ҳам Ўзбекистон қонунлари¸ ҳам халқаро ҳуқуқ нормаларига мос эканини таъкидлади.

“Суд мажлислари давомида айбланувчилар ўз қилмишларига тавба қилиб¸ иқрор бўлдилар¸ террор актлари содир этилишини бутун тафсилотлари билан тасвирлаб бердилар. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Гувоҳлар¸ жабрланувчилар¸ воқеа жойида ўтказилган текширув протоколлари¸ судланувчи ва гувоҳлар кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш¸ фото¸видео тасвирлар каби ашëвий далиллар¸ суд-тиббиëт экспертизаси хулосалари судланувчилар айбини тўлиқ тасдиқлаб берди”¸ - деди Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова Озодлик мухбирига.
Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари ташвишига сабаб бўлиб келаëтган жиҳатлардан бири¸ Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланаëтганлар устидан бораëтган маҳкамаларнинг ëпиқ эшиклар ортида ўтаëтганидир. Аммо бош прокуратура расмийси¸ буни ҳам асоссиз деди ва жараëнларнинг очиқ ўтгани ва ўтаëтганини таъкидлади.

Мен бутун маъсулиятни ўз зиммамга олган ҳолда¸ жинсий асосдаги ва давлат сирига алоқадор жиноятлар кўрилаëтган судлардан бошқа барча жараëнларнинг очиқ ўтаëтганини сизга маълум қиламан. Марҳамат қилиб¸ хоҳишингиз бўлса¸ келинг¸ судларни кузатинг¸ эшитинг¸ ëзиб олинг. Албатта¸ Ўзбекистон жиноят-процессуал кодекси нормаларига риоя қилган ҳолда¸ суд рухсати билан”.

Бу Ўзбекистон бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова баëноти. Аммо Ўзбекистон олий суди 14 декабр куни тарқатган ахборотномада¸ бунинг тескариси айтилган эди ва Луис Арбор хавотирларига ҳам айнан шу баëнот сабаб бўлган кўринади.

14 декабр куни Тошкент шаҳри ва вилояти судларида Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланаëтган жами 114 киши устидан маҳкама жараëнлари бошланганини хабар қилган Ўзбекистон олий суди матбуот хизмати ахборотноманинг сўнгги бандида қуйидагича ëзган эди:

”Жиноят ишлари давлат сирларига алоқадор маълумотларни ўз ичига олгани¸ шунингдек жабрланувчилар¸ гувоҳ ва жараëнда қатнашувчи бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан бу ишларнинг бари¸ жиноят-процессуал қонунчилик нормаларига мос равишда¸ ëпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади”.

Светлана Ортиқова суд жараëнларининг очиқ ўтгани ва ўтаëтганини таъкидлаш орқали¸ Луиз Арбор баëнотига раддия билдирмоқчи бўлди. Аммо афтидан Олий суд ва Прокуратура матбуот хизматида бораëтган жараëнлар хусусида айрича маълумот¸ айрича ëндашув бордек кўринади.

Яна Луиз Арбор баëнотига қайтадиган бўлсак¸ инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари матбуот котиби Хосе Луиз Диаз фикрича¸ расмий Тошкентнинг Андижон воқеалари билан боғлиқ судларда комиссарлик расмийси қатнашишига руҳсат бермай келаëтгани¸ уларнинг адолатли ўтаëтганини шубҳа остига қўяди.

”Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари Андижонда рўй берган қонли воқеалар муносабати билан бўлаëтган ва бундан кейин бўладиган маҳкама жараëнларига ўз кузатувчисини юбориш истагида. Судларда адолатли судловга оид халқаро кафолатларга риоя қилинганини аниқлашнинг бундан бошқа йўли йўқ. Аммо Ўзбекистон ҳукумати шу пайтгача қилган такрор ва такрор мурожаатларимизни жавобсиз қолдирмоқда¸ судларнинг ëпиқ эшиклар ортида ўтаëтгани уларнинг адолатли эканини шубҳа остида қолдиради”¸ - деди Луиз Арбор матбуот котиби Хосе Луиз Диаз.
XS
SM
MD
LG