Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:27

Икки ўзбек отиб ўлдирилди, яна бири пичоқланди


Басира Ўзбекистоннинг икки фуқароси 26 декабрга ўтар кечаси Москва вилоятининг Мытищи туманига қарашли Паведники посёлкасида отиб ўлдирилган.

Бу ҳабарни Мытищи туман прокуратураси матбуот хизмати вакили Руслан Долгов тасдиқлади.

“Жорий йилнинг 26 декабр куни Мытищи туманига қарашли “Дубрава” дам олиш маскани яқинида “Нексия” автомашинасида икки эркакнинг жасади топилган”, - деди Руслан Долгов.

Унга кўра¸ ҳозирга келиб ўлдирилганлар шахси аниқланган.

“Мулложонов Фаррух Муталибович ва Ахмедов Нуриддин Шомардоновичларнинг жасадлари топилган. Уларнинг иккови ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлган. Мазкур жиноят руй берган ҳудуд – “Дубрава” дам олиш маскани врачлари томонидан хозир мазкур воқеада тирик қолган Ўзбекистон фуқароси Хамрокулов Асрор Азимовичга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унга пичоқ билан жароҳат етказилган”, - деди Мытищи туман прокуратураси матбуот хизмати вакили Руслан Долгов.

Айрим манбаларга кўра, ўлдирилган Ўзбекистоннинг икки фуқароси мафиоз гуруҳлар аъзолари бўлишган. Ҳамда Москва вилоятига мардикорларни Ўзбекистондан олиб келиш билан шуғулланганлиги айтилмоқда. Бироқ уларнинг мардикор бўлгани ёки мардикорларни олиб келиш билан шуғулланганлиги ҳақида расмий маълумотлар берилмаяпти.

Айни пайтда Мытищи туман прокуратураси отиб ўлдирилган Ўзбекистон фуқаролари ва пичоқлаб кетилган яна бир Ўзбекистон фуқароси ҳодисаси устидан жиноий иш кўзғотган.
XS
SM
MD
LG