Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

Революция этади давом...


Хотирага қайсидир инқилобпараст шоирнинг шеъридан кириб қолган бу сатрни ўтган ҳафта охирида Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтган бир қурултойда илгари сурилган талаб ёдга туширди.

Қирғизистон Халқ ҳаракати уюштирган ва Халқ қурултойи деб номланган тадбир иштирокчилари собиқ президент Ақаев билан бирга ишлаган давлат амалдорларини жорий ҳокимиятдан четлатишни талаб қилди.

Қурултойда ҳокимиятдан ҳайдалиши лозим бўлганлар рўйхати эълон қилинди. Ундан мамлакат конституциявий суди раиси, кучишлатар вазирликлар раҳбарлари, вилоятлар губернаторлари жой олган.

Президент ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия раиси Турсунбек Ақуннинг фикрича, ҳокимият Халқ қурултойи талабига ҳисобга олиши лозим.

- Қурултой қарори жамоатчилик фикрининг ифодасидир. Жамоатчилик Ақаев даврида ишлаган амалдорларга нисбатан ўз муносабатини билдираяпти. Ҳокимият бу фикрга қулоқ солиши керак ва унинг асосида ҳокимият қарор қабул қилиши лозим, -
дейди Турсунбек Ақун.

Халқ қурултойида тузилган рўйхатда Олий суд расиси Қурманбек Ўсмўновнинг ҳам фамилияси бор.
Унинг айтишича, қурултой иштирокчиларининг у ёки бу давлат амалдорининг хизматдан кетишини талаб қилишга на ҳуқуқий, на манавий ҳуқуқи бор.

- Саводли одам Конституцияни ўқиб кўрса, ҳар бир кишининг меҳнат қилишга ҳуқуқи борлигини кўради. Қурултойнинг талаби қай даражда легитим деган савол пайдо бўлади. Ҳар бир қурултой ҳохлаганича қарор қабул қила берса нима бўлади? - дейди Қурманбек Ўсиўнов.

Олий суд раиси хафа бўлаяптию бироқ қурултой Ақаев давридаги амалдорларни нафақат ишдан ҳайдаш, балки ўша даврда коррупцияга ботган чиновникларни судга тортишни ҳам талаб қилган.Жўғўрқу кенешнинг собиқ депутати, Қирғизистон халқ ҳаракати ҳамраиси Бўлўт Байқўжўев бундай деди:

- Рўйхатнинг эълон қилиниши яхши бўлди. Ақаев даврида ким қонун бузган бўлса, жавоб бериши шарт. Ким нима қилмиш қилган бўлса, қандай зарар келтирган бўлса, халқ кўрсин. Нима учун бугун Бакиев ўшандай шахслар билан ҳамкорликни давом эттириши керак. Демак, унга ўшандай одамлар керак эканда. Исмлари рўйхатда элон қилинган кишилар ғайри қонуний ишлари учун жавоб беришлари керак.

Март инқилобигача Ақаев маъмуриятида масъул лавозимларда ишлаб келган Бўлўт Жанузақовнинг фикрича, Ақаев мулозимлари халқнинг хизматини қилган, шунинг учун Қурултойнинг қарорини тўғри деб бўлмайди.


Жўғўрқу кенеш депутати, Демократик кучлар иттифоқи партияси етакчиси Кубатбек байболов эса қурултой қарорларини қўллаб қувватлашини билдириб, мана бу гапни айтди:

- Мен Қурултой қарорни тўғри қарор деб ҳисоблайман. Чунки жамиятимизда кишилар ўзлари олиб борган сиёсат, қабул қилган қарорлари, тутмиш ҳаракатлари учун жавоб беришни ўрганишлари керак.
XS
SM
MD
LG