Линклар

logo-print

Матбуот эркинлиги ва журналистлар хавф остида қолмоқда


А.Арал

Куни-кеча “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” ҳамда “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти 2005 йилда дунë мамлакатларида матбуот эркинлиги ва журналистлар тақдирига оид ҳисоботни эълон қилди. Унда айтилишича¸ 2005 йилда дунë бўйлаб олтмишдан ортиқ журналист ўз фаолияти давомида ўлдирилган¸ бир минг уч юздан зиëд журналист таъқиб-тазйиқларга учраган¸ камида 800 журналист озодликдан маҳрум этилган. Улар орасида Марказий Осиëлик журналистлар ҳам борлиги айтилади.

2005 йилда Ироқдаги гаровга олишлар¸ Байрутдаги сиëсий суиқасдлар¸ Филиппиндаги жанггарилар ҳад-ҳаракати натижасида камида 63 журналист ўз фаолияти давомида ҳалок бўлган. Бу кўрсатгич 1995 йилдан буëн энг баланд кўрсатгич бўлгани айтилади ҳисоботда. Масалан 2004 йилда жами 53 журналист ҳалок бўлган¸ ўлдирилган ëки қатл этилган.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти томонидан тарқатилган ҳисоботда айтилишича¸ ўтган йил давомида дунë бўйлаб 807 журналист ўз фаолияти давомида қамоққа олинган¸ 1308 журналист ҳужумга учраган ëхуд таҳдид остида қолган.

“Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” ҳисоботида қайд этилишича¸ Ироқ журналистлар учун энг хавфли ўлка бўлиб қолмоқда. Ироқда 2003 йилнинг март ойида АҚШ етакчилигида бошланган урушдан буëн 60 нафар журналист ўз фаолияти давомида ўлдирилган. Жазоирда 1993 – 96 йиллар мобайнида рўй берган зиддиятлар натижасида 58 журналист нобуд бўлган эди.

Ҳужжатда таъкидланишича¸ кўпчилик журналистлар ўз вазифасини бажариш чоғида¸ ҳукуматлар уларнинг хавфсизлигига масъулиятсизлик билан ëндашиши оқибатида қурбон бўлади. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ижрочи директори Анн Кооперга кўра¸ Ироқ уруши туфайли кўпчилик журналистлар жанг майдонларида бўлган бўлиши мумкин¸ аммо дунëнинг турли ўлкаларида ўлдирилаëтган журналистларнинг тўрттадан учтаси ўлим хавфи бўлмаган жойларга тўғри келмоқда. Шунга қарамай¸ уларнинг қотиллари камдан-кам ҳолларда жавобгарликка тортилади. Бунга ҳукуматларнинг жанггари ва жиноятчиларга кенг йўл қўйиб бергани сабаб бўлмоқда¸ дейди “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” вакили.

2005 йилда Ироқдан кейин энг кўп журналист ўлдирилган мамлакат Филиппиндир. Ўтган йилда бу ўлкада камида етти нафар мухбир ўз фаолияти давомида ўлдирилган. Байрутда эса Сурия ҳукуматининг Ливанга ўтказган таъсирини танқид қилган уч журналист мина ўрнатилган машина портлатилгани оқибатида оламдан ўтган.

2005 йилда шунингдек¸ Россия¸ Бангладиш¸ Покистон¸ Шри Ланка ва Сомали мамлакатларининг ҳар бирида камида икки нафар журналист ўлдирилгани қайд этилади¸ “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси” ҳисоботида.

Ўтган йил давомида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлардан Озарбайжонда икки журналист¸ Беларус ва Қозоғистонда эса биттадан журналист ўлдирилган¸ дейилади “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти ҳисоботида. Мазкур ташкилот матбуот вакили Жефф Жулиа Марказий Осиëда матбуот аҳволи ëмонлашиб бораëтганини таъкидлайди:

“Биз Марказий Осиëдаги вазиятдан чуқур ташвишдамиз. Чунки бу минтақада эркин матбуот аҳволи тобора оғирлашиб бормоқда. Бизни айниқса Ўзбекистондаги вазият ҳам хавотирлантиради”¸ - дейди “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти вакили.
XS
SM
MD
LG