Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:55

"Озодлик уйи" фаолияти тўхтатилди


"Озодлик уйи" ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти Тошкент суди қарори билан олти ойга тўхтатилган. Ўз навбатида "Фридом Хаус" суднинг ушбу қарори юзасидан шикоят аризаси билан юқори турувчи маҳкамага мурожаат этмоқчи. "Икки ойдан кўпроқ вақт давом этган маҳкама ўтган куни якунланди. Шаҳар суди "Фридом Хаус" ташкилоти фаолиятини олти ойга тўхтатиш ҳақида хукм чиқарди. Биз қўйилаётган айбловларни асоссиз деб биламиз ва суд қарори юзадан шикоят аризаси билан мурожаат этамиз", - деди "Озодлик уйи" ташкилотининг Тошкентдаги вакили Бранка Шесто.

Адлия вазирлиги ташкилотни Ўзбекистон қонунларини бузганликда айбламоқда. Хусусан, ноҳукумат ташкилотлари тўғрисидаги қонунни бузганлик ҳамда ташкилот логосини рўйхатдан ўтказмаганлик каби айблар қўйилмоқда.

"Бу нотўғри. Фаолиятимиз доим шаффоф бўлган. лого масаласига келсак бир неча ой олдин биз Адлия вазирлигига логони рўйхатга олиш тартибини тушунтириб беришни сўраб мурожаат қилганмиз. Лекин вазирликдагилар бунга жавоб қилишмади", - деди Шесто хоним.

Шунгга ўхшаш айбловлар билан аввалроқ Сорос жамғармаси, кейин эса Американинг Интерньюс-Нетуорк, IREX ташкилотлари Ўзбекистонда ёпилган эди.

"Бизга қўйилаётган айбловлар Американинг "IREX" ташкилотига қўйилган айбловларга ўхшаб кетади. Лекин, ҳозир суд ҳукмини шархлашнинг мавруди эмас. Аниқроғи бу қонунга хилоф бўлар эди. Биз бу хукмни аввалроқ айтганимдек бекор қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳали жараён тўхтамаган".

Жараёнда ютиб чиқишга қанчалик ишонасиз, деган саволга Бранка Шесто хоним мана бундай жавоб берди:

"Биз инсон ҳуқуқлари ташкилоти сифатида қонун устиворлиги тантана қилишига ишонамиз ва бу борада жуда оптимист қарашдамиз. Агар оптимист бўлмаганда эдик, бу соҳада умуман ишламаган бўлардик".
XS
SM
MD
LG