Линклар

АҚШ ҳарбийлари 13 май куни Дамадола қишлоғига ҳаво ҳужуми уюштиргани учун Покистон ҳукумати АҚШнинг Исломободдаги элчихонасига норозилик нотаси топширди.


Покистон пойтахти Исломободдан 200 километр шимоли-ғарбда жойлашган Дамадола қишлоғининг ракета ҳужумига тутилиши оқибатида камида 18 одам нобуд бўлди. АҚШ ҳарбийлари Ал-Қайда раҳбари ўринбосари Айман Аз-Завоҳирий қишлоқда бор, деб ўйлаб ҳужум уюштирган. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, дастлабки текширув натижалари қишлоқда хорижликлар бўлмаганини кўрсатган. Исломободда ўтказилган матбуот анжуманида Покистон ахборот вазири Шайх Рашид Аҳмад:
“Бажурда рўй берган воқеада тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлганидан жуда афсусланамиз. Бу ҳужумни қаттиқ қоралаш баробарида, биз анчадан бери мана шундай фожиага сабаб бўлаётган хорижликларни қабилалар яшайдиган минтақаларга киритмасликка ҳаракат қилиб келаётган эдик ”.
Ҳужумга учраган қишлоқ жойлашган Бажур туманида минглаб одам норозилик намойиши ўтказдилар.
XS
SM
MD
LG