Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:35

Гаровга олинган эронлик аскарлар қаерда?


А.Арал Ўтган ой охирларида Эрон-Покистон чегараси яқинида гаровга олинган Эрон аскарларининг оила-аъзолари сешанба куни Теҳронда президент саройи олдида тўпланиб¸ ҳукуматни гаровга олинган аскарларни қутқариш учун тезда чора кўришга чақирдилар. Намойишчиларга кўра¸ агарда ҳукумат гаровга олувчилар талабини уч кун ичида қондирилмаса¸ гаровдаги аскарлар ҳаëти хавф остида қолиши мумкин. Гаровга олувчилар Теҳрон ҳукуматидан гаровдаги аскарларни озод этиш учун нафақат пул¸ балки¸ тўрт нафар маҳбусни қамоқдан озод этишни талаб қилмоқда.

2005 йилнинг декабрида тўққиз нафар эронлик аскар Покистон чегараси яқинидаги Сарвон туманида хизмат қилаëтган жойидан ўғрилаб кетилган эди. Гаровга олувчилар ўзларини “Жундуллаҳ” ëхуд “Оллоҳ аскарлари” гуруҳи аъзолари¸ деб иддао қилмоқда.

Айтилишича¸ сунний жанггари гуруҳ аъзолари бўлган мазкур гаровга олувчилар Эрон ҳукуматидан ушбу гуруҳнинг тўрт нафар аъзосини қамоқдан озод этиш билан бирга катта миқдорда пул талаб қилмоқда. Акс ҳолда гаровдаги аскарларни ўлдирамиз¸ дея таҳдид қилмоқда.

Аммо Эрон ҳукумати қамоқда сақланаëтган мазкур тўрт одамни террорчи ташкилотларга алоқадор нарко-жаллоблар¸ деб иддао қилмоқда.

Ўтган ҳафтада ўзини “Жундуллоҳ” гуруҳи раҳбари Абдумалик Риги¸ деб таништирган шахс “Фардо” радиоси билан боғланиб¸ Эрон ҳукуматидан қилаëтган айни талабларини яна бир бор такрорлаган.

“Фардо” мухбири Ниуша Борна мазкур шахсга асосланиб¸ мана буларни айтади:

“Ушбу гуруҳ Эрон Ислом республикаси томонидан ҳибсда сақланаëтган тўрт нафар аъзосини озод этишни талаб қилмоқда. Шунингдек¸ улар Теҳрон ҳукумати мазкур гуруҳдан мусодара қилган 200 миллион туман¸ яъни 230 минг АҚШ доллари¸ икки уй ва саккизта машинани қайтариб беришни ҳам талаб этмоқда”¸ - дейди “Фардо” мухбири Борна.

Теҳронда президент саройи олдида тўпланган гаровга олинган аскарлар оила аъзоларининг “Фарс” ахборот агентлигига айтишича¸ Риги уларга боғланиб¸ агар Теҳрон ҳукумати ушбу гуруҳ талабларини бажармаса уч кундан кейин гаровдаги аскарлар бирин-кетин қатл қилинишини таъкидлаган.

Ригига кўра¸ гаровдаги аскарлардан бир нафари касал бўлгани учун озод этилган¸ аммо гуруҳ талаби ўз кучини йўқотмаган. Унинг “Фардо” мухбири билан телефон орқали ўтказилган суҳбатда айтишича¸ Эронда “Жундуллаҳ” гуруҳи камситилмоқда ва босим остида қолмоқда.

“Улар Эрондаги оз сонли суннийларга мансуб балучлардир. Ригининг айтишича¸ унинг гуруҳи озчиликни ташкил этувчи суннийлардан иборат бўлгани учун Эрон ҳукумати қаттиқ босим қилмоқда. Шу боис биз қуролли ҳаракатга қўл уришга мажбур бўлдик¸ дейди гуруҳ раҳбари. Аммо Эрон ҳукумати уларни Ал-Қайда ва Толибонга алоқадар нарко жаллоблар¸ дея айбламоқда. Бироқ¸ Риги бундай иддаоларни рад қилмоқда”¸ - дейди у билан суҳбатда бўлган “Фардо” радиоси мухбири.

Теҳрон расмийларига кўра¸ гаровга олинган Эрон аскарлари Покистон ҳудудига олиб ўтилган. Аммо Риги улар Эрон ҳудудида сақланаëтганини айтади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳамид Ризо Осифий Теҳрон гаровдаги аскарларни тинч озод этилиши учун қўлдан келган барча чораларни кўришини билдирди.

Декабр ойининг охирларида Эроннинг Покистон ва Афғонистон билан чегарадош Зоҳидон шаҳрида айни гуруҳ томонидан гаровга олинган уч нафар Туркия фуқароси 17 январ куни озод этилди. Гаровга олувчилар уларни озод этиш учун пул талаб қилган эди.
XS
SM
MD
LG