Линклар

logo-print

Рим Папаси Иоанн Павел Иккинчининг ҳаётига суиқасд қилганликда айбланиб узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва яқинда қамоқдан чиққан Туркия фуқароси Меҳмед Али Оғжа яна камида 8 йилга қамаладиган бўлди.


Бу ҳақда шанба куни Туркия Олий судининг бош айбловчиси баёнот берди.
Қуйи инстанция судининг ўтган ҳафтада чиқарган ҳукми билан Оғжа озод қилинган, бироқ Олий суднинг жума кунги қарори билан у яна қўлга олинган эди.
Туркия Адлия вазири Жамил Чечакнинг айтишича, Оғжа таниқли журналист Абди Ипакчини ўлдиргани ҳамда 1979 йилда қилган бошқа икки жинояти учун жазони тўла адо этмаган. Террорчини турмадан адашиб чиқариб юборганлар, деб таъкидлади Адлия вазири.
Оғжа Италия қамоқхонасида 19 йил ўтирганидан сўнг, Рим Папасининг илтимосига биноан авф этилган ва 2000 йили Туркия маъмурларига топширилган эди.
XS
SM
MD
LG