Линклар

Ироқда бугунги зўравонликлар оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.


Ўз исмини айтмаган полиция вакилига кўра, Балад Руз шаҳарчасида жанггарилар полиция офицери уйига қарата ракета отганлари оқибатида унинг тўрт фарзанди ва акаси ҳалок бўлган.
Бақуба шаҳарчасида полиция патрулига уюштирилган ҳужум оқибатида уч полициячи ҳалок бўлган.
Шунингдек, Америка ҳарбийларига кўра, кеча америкалик аскарлар Бейжи шаҳарчасида уч нафар қуролли шахсни ўлдирган. Бунда ташқари олти киши ҳибсга олинган ва портловчи мосламалари ўрнатилган тўртта машина йўқ қилинган.
Бугун АҚШ ҳарбийлари Рейтерс агентлигига ишлаган ироқлик оператор Муҳаммад Нурни озод этгани айтилмоқда.
Британия матбуотни ҳимоя қиилш ташкилотларига кўра, Муҳаммад Нур июн ойидан бери ҳеч қандай айбловсиз ҳибсда сақланган.
XS
SM
MD
LG