Линклар

Россиядан Грузия ва Арманистонга газ оқиб келадиган қувурларда портлашлар рўй берганидан кейин Озарбайжон Грузияга қисман газ етказиб беришни бошлади.


Грузия расмийларига кўра¸ Тбилисига қисман газ етказиш ишлари қайта йўлга қўйилган¸ аммо бутун мамлакатни газ билан таъминлаш учун бир неча кун керак бўлади.
Якшанба куни Россиянинг Шимолий Осетия республикасидаги газ қувурларида юз берган иккита йирик портлаш Россия газини Грузия ва Арманистонга етказиб берадиган газ қувурларини ишдан чиқарибгина қолмасдан¸ расмий Москва ва Тбилиси ўртасида дипломатик муносабатларни ҳам кескинлаштирди.
Россиядаги яна бир республика Карачаево-Черкессиядаги газ қувурларида юз берган учинчи портлаш эса¸ Россиядан Грузияга экспорт қилинадиган электр энергиясини тўхтаб қолишига сабаб бўлди.
Грузия расмийлари портлашларда Россия ҳукуматини айблаб¸ Москва Грузияда ҳукм сураётган совуқ кунларда газ етказиб беришни атайин тўхтатган¸ деган иддао билан чиқди.
Россия расмийлари эса¸ якшанба кунги портлашларга алоқадор экани ҳақидаги ҳар қандай иддаоларни рад этди.
XS
SM
MD
LG