Линклар

Экологияга оид халқаро хабарлар

  • Ҳасанжон

АҚШнинг Фазо тадқиқотлари маркази – НАСА 24 январ куни глобал илиқлашув ҳақида янги ҳисобот эълон қилди. Унга кўра, 2005 йил Ер куррасида энг иссиқ йил сифатида қайд этилган. Одамлар 1890 йилдан буён об-ҳавони мунтазам кузатиб келмоқда. Ана шу давр мобайнида энг иссиқ келган беш йил ҳам охирги 10 йил ичида кузатилган.
Демак, НАСА ҳисоботига кўра, ҳозирга қадар энг иссиқ йил 2005 йил бўлган. 1998 йил иккинчи иссиқ йил сифатида қайд этилган. Учинчи ўринда 2002, сўнгра 2003 ва 2004 йиллар об-ҳаво энг иссиқ бўлган йиллар сифатида қайд этилган.
Олимлар глобал иқлим исишини атмосферага зарарли газлар аввалгига қараганда кўпроқ чиқарилиши билан изоҳламоқда. НАСА вакили Дрю Шинделга кўра, 21 асрда дунё иқлими 3 – 5 даражагача исиши кутилмоқда.






*** *** ***
Собиқ АҚШ Вице президенти Ал Горнинг глобал илиқлашув ҳақидаги иккинчи китоби жорий йил апрел ойида китобхонларга тақдим этилади. Айтилишича, “Ноқулай Ҳақиқат” деб номланган асарда Ал Гор глобал илиқлашув жараёнининг атроф-муҳитга салбий таъсирини кўплаб рад этиб бўлмайдиган далиллар билан исботлаган. АҚШ собиқ Вице президентининг “Дунё мувозанатда” деб номланган экологияга оид биринчи китоби 1992 йилда чоп этилган эди.






*** *** ***
Россия чегарачилари ноқонуний равишда тошбақа олиб кетаётган Ўзбекистон фуқаросини Оренбург вилоятидаги чегара текширув пунктида қўлга олди. ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Тошкент-Москва йўналишида кетаётган поезд йўловчиси 170та тошбақани чегарадан ноқонуний равишда олиб ўтишга уринган.
Бундан ташқари Марказий Осиёдан Оренбург чегара пункти орқали 300та тошбақани Россия ҳудудига олиб ўтишга уринган шахсни россиялик чегарачилар қўлга олган. Иккала воқеа бўйича текширув олиб борилмоқда.






*** *** ***
Охирги бир неча ҳафта давомида Евроосиё минтақасида совуқ об-ҳаво сақланиб турибди.
Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, 25 январга қадар Полшада 161, Россияда 135, Украинада 70дан ортиқ одам нобуд бўлган. Ёдингизда бўлса, “Тоза табиат” рукнининг аввалги сонида Хитой коммунистлари назоратида бўлган Шарқий Туркистон – Шинжон автоном вилоятида ҳаво харорати 45 даражагача пасайгани ҳақида ҳикоя қилган эдик.
Об-ҳаво совиб кетиши атроф-муҳитга, хусусан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига қандай таъсир кўрсатади? Ҳароратнинг меъёрдан ортиқ пасайиши хашаротлар дунёсига қандай таъсир кўрсатади? Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Зоология институти профессори Аловиддин Ҳамроев совуқ об-ҳаво шубхасиз ҳашаротлар дунёсига салбий таъсир этиши баробарида турли зараркунандаларни камайтиришини ҳам айтди.





*** *** ***
Собиқ иттифоқ даврида Суғд вилоятида қазиб чиқарилган уран ва бу вилоят худудларига кўмилган радиоактив чиқиндилар бугунги кунда аҳолининг саломатлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига хавф солмоқда.
Вақт ўтиши билан ана шу радиоактив моддалар қолдиқлари кўмилган қабристонлар табиий жараёнлар таъсирида очилиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG