Линклар

“Фатх” ва Фаластин полициясининг ўнлаб аъзолари Ғарбий Соҳил ва Ғазодаги Фаластин парламенти биноларини қисқа муддат эгаллаб олдилар.


Улар ҳавога қарата ўқ узиб “Фатх” партияси раҳбарлари истеъфосини талаб қилдилар. Норозилик акциясида қатнашган полиция ходимлари Фаластин мухторияти Ички ишлар вазирлиги сайловда ғалабага эришган жанггари “Хамас” гуруҳи ихтиёрига берилишига йўл қўймаслигига ваъда бердилар.
Айни пайтда, “Хамас”нинг юқори лавозимли раҳбари Исмоил Хония халқаро ҳамжамиятнинг “Хамас” қуролсизлантирилиши кераклиги тўғрисидаги чақириғини рад этди:
“Қуроллар ва қаршилик босқинчилик билан алоқадор масалалар. Босқинчилик давом этар экан, Фаластин халқи ўз-ўзини мудофаа қилиш ва қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эга ”.
Фаластинда ўтказилган сайловда “Хамас” ғолиб чиққанидан кейин Оқ Уй АҚШ томонидан фаластинликларга кўрсатилаётган ёрдам қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG