Линклар

logo-print

Исроил Ҳамас гуруҳи террорчиликни қораламагунча ва яҳудийлар давлатининг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олмагунча, бу гуруҳ вакилларини ўз ичига олувчи Фаластин ҳукумати билан муносабат қилмаслигини билдирди.


Исроил бош вазири вазифасини бажарувчи Эҳуд Олмерт Фаластиндаги парламент сайловларида Ҳамас ғалаба қозонганидан кейин макзкур баёнотни берди.
Шунингдек, бугун ўз исмини ошкор этмаган Исроил расмийси Фаластинга тегишли божҳона даромадлари террорчи ташкилотларга ишлатилишига оид шубҳалар пайдо бўладиган тақдирда, бу пуллар фаластинликларга берилмаслигидан огоҳлантирди.
Исроил божхона тўловлари учун компенсация тариқасида Фаластин ҳукуматига ойига 50 миллион АҚШ долларига яқин пул ўтказиб туради.
Айни пайтда, бугун Исроил ва Фаластин ҳудудларига сафар бошлаган Германия канцлери Ангела Меркел ўз сафари давомида Ҳамас билан учрашмаслигини маълум қилди.
Сурия Президенти Башар Ассад халқаро ҳамжамиятни фаластинликлар танловини ҳурмат қилиш ва сайловлар натижаларини тан олишга чақирди.
Ҳамас етакчилари эса, ғарб далватларининг Исроилга қарши курашни бас қилиш, акс ҳолда Фаластин Мухторияти учун муҳим ёрдамни тўхтатишга оид баёнотларини шантаж, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG