Линклар

Бугун Ироқнинг собиқ етакчиси Саддам Ҳусайн унинг устидан суд олиб борилаётган суд залидан чиқариб юборилди.


Саддам билан қора курсида ўтирганлардан бири судни ҳақорат қилгани учун суд залидан чиқариб юборилганидан кейин, собиқ диктатор судни Америка суди деб атади. Айбланувчилардан бири залдан чиқариб юборилгач, адвокатлар ҳам мажлисда иштирок этишдан бош тортди.
Суд раиси айбланувчиларни ҳимоя қилиш учун бошқа адвокатларни тайинлади, бироқ Саддам билан бирга қора курсида ўтирганларнинг икки нафари, жумладан собиқ вице-президент Таҳа Ясин маҳкамага ўз норозиликларини билдирганидан кейин, судья уларни ҳам олиб чиқишни буюрди.
Судда келаси чоршанба кунгача танаффус эълон қилинди.
Саддам ва унинг етти собиқ ёрдамси 1982 йилда Дужайл қишлоғида 148 кишини ўлдирганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG